Самарқанддаги мардикор бозорида хотин-қизлар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди

Хабарингиз бор, яқинда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси  Г.Алимова билан сайтимизда суҳбат берилганди. Унда вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси мардикор бозорида меҳнат ярмаркаси ташкил этишни режалаштирганмиз, деганди. Ваъда қилинган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси яқинда Самарқанд туманидаги аёллар мардикор бозорида ташкил этилди. Унда юзга яқин хотин-қизлар иштирок этди.

Шунингдек, тадбир давомида вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алимова ёлланма меҳнат билан шуғулланувчи хотин-қизларнинг муаммосини ҳам тинглади.

Хўш, ёлланма иш билан шуғулланаётган хотин-қизлар ушбу ярмаркадан розими, уларнинг қанчаси корхона-ташкилотларда ишга жойлашди? Сайтимизни кузатиб боринг, бу ҳақда батафсил маълумот берамиз.