Самарқандга дам олиш кунлари қанча сайёҳ келди?
- 24.03.2023 17:40
- 86
- Саёҳат
Самарқандга 18-22 март кунлари 203 минг 370 нафар маҳаллий, 19 минг 924 нафар хорижий сайёҳлар ташриф буюрди.
Наврўз муносабати берилган дам олиш кунларини кўпчилик юртдошларимиз саёҳатда ўтказишга ҳаракат қилишди. Бу кунларда Маданият ва туризм вазирлиги томонидан Наврўз байрами муносабати билан 2023 йил 19–23 март кунлари аҳолининг дам олиш кунларини мароқли ташкил этиш ҳамда ички туризм йўналишида саёҳатларга жалб қилиш мақсадида республика бўйлаб чегирмалар жорий қилинди.
Хусусан, республика бўйлаб жойлашган музейлар, меҳмонхоналар овқатланиш шохобчалари томонидан бериладиган (ихтиёрий) чегирмалар ҳамда режалаштирилган тадбирлар, ички туризм йўналишида фаолият олиб борувчи туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари рўйхати эълон қилинди.
Буларнинг натижасида салкам 20 минг нафар сайёҳ Самарқандга ташриф буюрди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
“Бир ўқ билан икки қуённи" ураётган тадбиркор
- Бугун, 20:02
- Самарқанд
Давлатнинг қўллаб-қувватлаши ишончни оширади
- Бугун, 09:47
- Сиёсат
Рағбат куч берди
- Бугун, 09:44
- Мутолаа