Самарқандга ҳафта давомида 3 та хорижий делегация ташрифи кутиляпти
- 07.02.2022 14:44
- 276
- Самарқанд
Манбаларга кўра, улардан бири эртага етиб келади. Делегация 8 февраль куни Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси Имкониятлардаги гендер тенглик комиссияси раиси Фатма Аксал бошчилигида Самарқандга ташриф буюради.
Меҳмонларни вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов ва шаҳар ҳокими кутиб олиши режалаштирилган.
Шунингдек, кўҳна кентга пайшанба куни яна бир хорижий делегация келиши кутиляпти. Унга Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Марказий Осиё бўйича бошқарув директори Жужанна Харгитай бошчилик қилади.
Халқаро молия ташкилоти ходимлари билан вилоят расмийларининг музокараси режалаштириляпти.
Жума куни Туркия Республикаси Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Пакдемирли Бекир бошчилигидаги делегация Самарқанд халқаро аэропортида кутиб олинади.
Ушбу ташриф доирасида ҳам манфаатли музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.