Самарқандликлар 3,6 миллион долларлик туршак экспорт қилган: асосий харидор давлатлар маълум
Вилоят божхона бошқармаси маълумотларига кўра, бу йил Самарқандда жами 260,87 минг тонна қуритилган ўрик (туршак) экспорт қилинган.
Хусусан, жорий йил бошидан бугунги кунга қадар умумий қиймати 3669,6 минг АҚШ долларлик туршак маҳсулотлари жаҳон бозорига чиқарилган.
Самарқанд туршагининг энг катта харидори — Украина. Мазкур мамлакат вилоятимиз тадбиркорларидан йил давомида бир миллион тоннага яқин (912,2) туршак харид қилган.
Вилоятимиз туршак экспортида қолган мамлакатларнинг ҳиссаси қуйидагича:
Россия — 393,22 тонна
Белоруссия — 333,08 тонна
Хитой 271,64
Озарбайжон 255,6 тонна
Маълумот учун, бугунги кунда Самарқандда 97 та корхона томонидан туршак маҳсулотларини экспорт қилиш йўлга қўйилган.