СамДЧТИ профессор-ўқитувчилари иштирокида инглиз тилидан телевизион дарслар бошланди
- 14.04.2020 17:07
- 120
- Таълим

Самарқанд давлат чет тиллар институти ва "Самарқанд" телеканали ҳамкорлигида янги лойиҳа амалга оширилмоқда.
Институт профессор-ўқитувчилари инглиз тилини ўрганишни хоҳловчи барча ёшдагилар учун мўлжалланган “Инглиз тилини бошланғич даражада ўрганувчилар учун” теледарсини олиб бормоқда.
Теледарсларни сифатли ташкил этиш мақсадида унга институтнинг кўп йиллик илмий-педагогик тажрибага эга, етакчи хорижий олий таълим муассасаларида малака оширган ҳамда тил ўргатиш бўйича илғор тажрибалардан хабардор профессор-ўқитувчилар жалб этилган.
Теледарслар ҳар куни “Самарқанд” телеканалида соат 17:40 да эфирга узатилмоқда.
Курсда олиб борилаётган видеодарслар билан институтнинг телеграм канали ва веб-сайтида танишиш мумкин.
Асилбек АБДУРАИМОВ.
Теглар:
СамДЧТИ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Арвоҳлар ўчими, тасодифми?
- 06/06, 18:19
- Ўқинг, қизиқ!
Нурободда туризм қишлоқлари ташкил этиляпти
- 05/06, 22:28
- Самарқанд
Етимнинг ҳақи
- 05/06, 20:05
- Мутолаа