СамДЧТИда француз тилини ўргатиш ҳамда DALF-DELF тестларига тайёрлаш бўйича марказ очилади
- 25.04.2021 08:10
- 77
- Таълим
Бу ҳақда институт ахборот хизмати маълум қилди.
Бугунги кунда хорижий тилларни ўқитиш, тил билиш даражасини берувчи тестларга тайёрлаш ва тестларни ташкил этишга талаб ортиб бормоқда. Шу боис Самарқанд давлат чет тиллар институти хорижий тилларни ўқитишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Жумладан, 24 апрель куни институт ҳамда Тошкент Француз Aлянси масъуллари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандумга кўра, кеча, 24 апрель куни Самарқандда биринчи марта DALF-DELF тестлари ўтказилди.
Шунингдек, келгусида Самарқанд давлат чет тиллар институтида Тошкент Француз Aлянсининг марказини ташкил этиш борасида режалар белгилаб олинди. Марказда француз тилини ўргатиш ҳамда DALF-DELF тестларига тайёрлаш бўйича курслар ташкил этилади. Томонлар яқин келажакда ушбу режани амалга оширишга келишиб олишди.