СамДУ Каттақўрғон филиали томонидан талабалар учун 940 та ижара турар жойлари шакллантирилди

СамДУ Каттақўрғон филиалида талабаларни турар жой билан таъминлаш, ижара билан боғлиқ мурожаатларини ҳал этиш мақсадида талабалар турар жойлари ва ижара хонадонлари бўйича маълумотлар берувчи марказ ташкил қилинди.

Samdukf.uz расмий wеб-сайтида 24/7 шаклида фаол бўлувчи онлайн платформа, t.me/Samdukf_talaba_ijara телеграм канали орқали талабалардан мурожаатлар қабул қилиниб, ижара хонадонлари таклиф қилинмоқда.

- Муасасамизда 1300 нафардан ортиқ талаба таҳсил олмоқда ва жорий йил 600 нафарга яқин талаба қабул қилиниши кутиляпти, - дейди СамДУ Каттақўрғон филиали директори Шерзод Ўроқов.- Талабалар учун аҳоли хонадонларида 668 ўринли ижара турар жойлари шакллантирилиб, 368 ўрни тушган таклифлар асосида банд қилинди. Каттақўрғон шаҳридаги ҳостел ва муассасаларнинг ётоқхоналарида қўшимча 272 та захира ўрин шаклланрилди.

Айни пайтга қадар юз нафарга яқин талаба турар жой бўйича мурожаат қилди ва белгиланган талаблар асосида 65 нафари талабалар турар жойига жойлаштириладиган бўлди.