“Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида ЮНЕСКО бош директори иштироки кутилмоқда
- 15.07.2019 13:48
- 155
- Маданият
Шу йилнинг 26-30 август кунлари Самарқандда “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивали ўтказилади.
Маълумотларга кўра, бу йилги фестивалда 76 давлатдан 315 нафар иштирокчи қатнашиш истагини билдирган. Шунингдек, 13 давлатдан 20 нафардан ортиқ ОАВ ходимлари ва журналистлар келади.
Фестиваль доирасида 25 август куни “Шарқ халқлари анъанавий мусиқа санъатининг ривожланиш истиқболлари” мавзусида (Ёшлар марказида) ҳамда 26 август куни ЮНЕСКО билан ҳамкорликда “Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолар ва уларни ҳал қилиш стратегияси” мавзусида (Форумлар мажмуасида) халқаро конференциялар ўтказилади.
Бу йилги фестиваль ва конференцияда ЮНЕСКО бош директори Одрэ Азуле хоним иштирок этиши кутилмоқда.
Теглар:
Шарқ тароналари
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Саводсизлик сари...
- 9 дақиқа аввал
- Жамият
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа