Шавкат Мирзиёев: Қайси ҳоким бандлик масаласида бош қотириб, битирувчилар билан шахсан учрашди?

Президент Шавкат Мирзиёев 16 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу йилги битирувчиларни ўқиш ва ишга жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Жорий йилда 451 мингдан зиёд ёшлар мактабларни ва 188 минг нафари коллежларни тамомлади. Бу йил қабул қамрови кенгайгани натижасида уларнинг 103 минг нафари олий таълим муассасаларига ва 90 мингтаси коллеж-техникумларга ўқишга кирганда ҳам, бошқаларининг бандлигини таъминлаш зарур. Шунингдек, 71 минг нафар талаба олий ўқув юртларини битирди.

– Қайси ҳоким бу масалада бош қотириб, битирувчилар билан шахсан учрашди? Ёш ўғил-қизларимиз эртага қаерга ва кимга иш сўраб мурожаат қилади? Ҳудудда улар учун иш ўринлари захираси шакллантирилганми? – дея саволлар қўйди давлатимиз раҳбари.