Шифокор қора ноннинг зарари ҳақида тўхталди

Қора нон одатда 2-тоифа диабетли беморларга тавсия этилади. Бунда жавдар нон оқ нон ўрнини босади. Аммо инглиз диетологи Майкл Мозлининг айтишича, бундай "алмаштириш" ҳам қондаги қанд миқдорини ошириши мумкин. Унинг сўзлари Yexpress нашри томонидан келтирилган.

Дўконларда қора нон, деб бўялган нонни сотиши ҳам мумкин. Қонда глюкоза миқдорини ошириб юборувчи, таъмни яхшиловчи хушбўй қўшимчалар қўшилган бундай нон ҳатто батондан ҳам зарарлироқ. Мозлининг сўзларига кўра, қандли диабетга чалинган кишилар учун дуккакли ва донли маҳсулотлар: булғори, жавдар, арпа, гуруч, гречка истеъмол қилиш фойдалироқ.

Мутахассис таъкидлаганидек, айнан шу маҳсулотлар мураккаб углеводларни ўз ичига олади ва секин қонга сингиб, шакар даражасининг чиқиши тўсқинлик қилади. Шу билан бирга, улар таркибида ичак микрофлорасини сақлаш учун зарур бўлган толалар мавжуд.

Гастроэнтерологлар қора нон айрим ҳолларда организм учун зарарли бўлиши мумкин. Қора нон ошқозон яраси билан касалланган кишиларга тавсия этилмайди. Шунингдек, ошқозон кислотаси баланд бўлганда, зарда келтириб чиқаргани сабабли истеъмол қилмаган маъқул. Таркибидаги ачитқи метеоризмни келтириши туфайли ичак фаолияти бузилган кишиларга ҳам ейиш мумкин эмас. Албатта, аллергияси борлар ачитқи қўшилгани боис истеъмол қилмаган яхши.

Аввалроқ, шифокор Элизабет Салада 2-тоифа диабетни ташқи белгилар орқали аниқлаш усулини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, сарғич тирноқ ва оникомикоз касаллиги каби тирноқ пластинасининг грибокли шикастланиши диабет касаллиги мавжудлигини англатади.