Си Цзинпин буюк Хитой қурмоқчи - тоталитаризм гуллаб-яшнаган даврда мамлакатни нима кутмоқда? (1-мақола)
Хитой улкан қишлоқ ва ҳамма камбағал яшаган сохтачилик бўйича жаҳон фабрикаси бўлган кунлар ўтиб кетди. Бугунги кунда Хитойда ҳақиқий кибер-конфуцийчилик ҳукм сурмоқда: кекса хитойликлар супермаркетда facepay орқали ҳисоб-китоб қилади, неваралари Хитой смартфонлари билан синхронлаштирилган. Хитой электромобилларида уларга ташриф буюришади, миллиард аҳоли орасида коронавирус ташувчисини илова ёрдамида аниқлашади.
Хитой иқтисодиётининг жадал ўсиши ва таъсири Европани ҳам, АҚШни ҳам қўрқитмоқда. Чунки вақт ўтиши билан дунёнинг стандарт қоидалари ХХР томонидан, аниқроғи, бу борада яқин келажакка режалари тайёр турган унинг коммунистик партияси томонидан ўрнатила бошлайди. XXI аср «рулида»ги буюклар қандай порлоқ келажакни орзу қилишади ва буюк Хитой даври келиши билан дунёни қандай ўзгаришлар кутмоқда?
Даврдан даврга
“Си Цзинпин Хитой тарихини гаровда ушлаб турибди”, “У бутун умри давомида Хитойни бошқармоқчи”, “Хитой раҳбари ўзини Мао Цзэдунга тенглаштиради” – йил охирида шундай сарлавҳалар билан жаҳон ОАВлари тўлиб-тошди. Нашрлар Хитойнинг яқинлашиб келаётган “сицзиньпинлашув”и ҳақида кимўзарга таърифлаётгандек гўё.
Партиянинг «марказқочма» кучи
40 йил аввал Хитойда янги ривожланиш даври бошланди ва Дэн Сяопин белгилаган траектория 2021 йил ноябригача, янги тарихий резолюция пайдо бўлгунга қадар давом этди. Аср боши нафақат ислоҳот ва очиқлик «пироги»нинг катта қисмини узиб олишга уринган хитойлик ишбилармонлар, балки сиёсий доиралар учун ҳам нотинч ва эҳтирослар авж олган давр бўлди. ХХР тарихи давомида клик, клан, минтақавий гуруҳлар сиёсий элитани гоҳ "прагматистлар" ва "радикаллар", гоҳ "ислоҳотчи" ва «консерватор»ларга бўлиб келишди. 1990 йиллардан бошлаб "шанхайлик"лар (ривожланган жануби-шарқий вилоятлардан келган муҳожирлар) ва "комсомоллар" (комсомолнинг ижтимоий лифтида ҳукуматга "келганлар")га бўлинди. Яна "шаҳзода"лар - юқори партия амалдорлари фарзандлари ҳам бор эди. Улардан бири Си Цзинпин эди. Унинг отаси Си Чжунсюнь, инқилобчи, Хитой Халқ Республикаси ташкил этилиши асосчиларидан бўлиб, маданий инқилоб даврида роса азоб чеккан. Кейинчалик ҳукуматга қайтди ва иқтисодий ислоҳотлар ташаббускорларидан бири бўлди.
Сиёсий хариталарнинг бундай олачипорлиги амалдорларни мамлакат бошқарувидан кўра, сиёсий кураш кўпроқ жалб этишига сабаб бўлди. ХХР коррупция ва қариндош-уруғчилик ботқоғига ботди, фожиалар ортидан фожиалар, бойлар ва камбағаллар ўртасидаги тафовут кенгайиши, иқтисодий ривожланиш йўлдоши – экологик муаммолар тобора яққол кўзга ташланаверди.
Қабул қилинган янги тарихий қарорда бу давр қуйидагича умумлаштирилади: “Ўз вақтида партия бошқарувида коррупция ва бошқа салбий ҳолатлар кенг тарқалиши сиёсий экотизимда жиддий муаммоларни келтириб чиқарган қаттиққўллик, беадаблик ва заифлик кузатилган. Бундан ташқари, партия ва халқ ўртасидаги муносабатларга дарз кетди, партиянинг бунёдкор, бирлаштирувчи кучи ва жанговар самарадорлиги заифлашди. Партия давлат бошқарувида жиддий синовларга дуч келди”.
Тарихий резолюцияда шуни англаш мумкинки, Си Цзинпин партияни «тозалади», таъсир гуруҳлари калейдоскопини йўқ қилди ва энди Хитой халқини умумбашарий фаровонлик сари етказмагунча кетмайди.
Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.