“Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи”. Ушбу тамойилга кўра қилинаётган ишлардан самара борми?
Иштихон тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили бўйича тадбиркорга кўмаклашилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 605 та корхона фаолияти ўрганилиб, кўмакка муҳтож корхоналарга амалий ёрдам кўрсатилди. 192 та янги очилган корхоналардан 134 таси жойига борган ҳолда ўрганилиб, солиққа оид маслаҳатлар берилди.
Сўғот маҳалласида истиқомат қилувчи Элмурод Эшмаматов туман давлат солиқ инспекцияси ходимларидан сунъий қопламали стадион ташкил қилишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
- Бугунги кунда солиқ ходимлари тадбиркорга чинакам кўмакчи эканлигига гувоҳ бўлдим, - дейди Э.Эшмаматов. - Уларнинг ёрдамида 100 миллион сўм кредит олиб хонадонимдан сунъий қопламали стадион ташкил қилдим. Бундан ташқари, автомобилларни ювиш хизмати ва қуёнчилик фаолиятларини ҳам йўлга қўймоқчиман.