Сўм рамзини яратиш бўйича танлов эълон қилинди
Марказий банк томонидан миллий валюта «Сўм рамзи»ни яратиш бўйича танлов ўтказилади.
Танлов Ўзбекистон миллий валютаси - сўмнинг молия бозорида халқаро нуфузини ошириш ва кенг жамоатчилик ўртасида танилишини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда.
Танловда мамлакат миллий валютасини халқаро миқёсда ўзига хослиги, халқнинг маданий қадриятлари ва бошқалардан ажралиб турувчи хусусиятларини ифодаловчи энг яхши график ишлар аниқланади.
Унда барча Ўзбекистон фуқаролари қатнашиши мумкин. Иштирок этмоқчи бўлганлар 2022 йил 31 мартга қадар аризаларни, ўз ғоялари тасвири ва концепцияси билан биргаликда tanlov@cbu.uz электрон манзилига юборишлари керак.
Ғолибга Марказий банк томонидан пул мукофоти тақдим этилиши маълум қилинди. Танлов қоидалари билан бу ерда танишиш мумкин.