Сотилмаган машиналар қаерда туради?

Ҳар йили ўз харидорини топа олмаган автомобиллар сони ортиб бормоқда. Бутун дунё бўйлаб янги машиналар билан тўлдирилган кўплаб автотураргоҳлар тарқалган. Масалан, Американинг Балтимор портида 57 минг автомобиль бор. Буюк Британиянинг Ширнесс қўрғонидаги автотураргоҳда ўн минглаб машиналар турибди.

Бу эса (суратда) Свиндон аҳоли пунктида жойлашган автомобиллар тўхташ жойи. Бу ерда ҳам минглаб сотилмаган автомобиллар тўпланган. Бундай автотураргоҳларни яратиш учун автомобиль ишлаб чиқарувчилари кўпроқ ер сотиб олишларига тўғри келмоқда.

Жуда қизиқ, шу машиналарга чегирма эълон қилиниб, бир неча минг доллар арзонроқ баҳо қўйилса, улар дарҳол сотиладику, дейди ақли расо киши. Аммо ишлаб чиқарувчи машина нархидан бир цент ҳам туширишни истамайди: негаки, бу ҳолда улар ўзининг қимматроқ моделларига харидор топа олмайди.
Конвейерни тўхтатиш ҳам мумкин эмас. Ахир заводлар ёпилиб, ишчилар ишдан бўшатилиши керак-да. Агар шундай қилинса, машиналар учун бутловчи қисмлар ва комплектлар ишлаб чиқарувчи ҳамкор заводлар ҳам зарар кўради.



Дунёда ҳафтасига ўн минглаб автомобиль ишлаб чиқарилади. Уларни ҳаммасини ким сотиб олар экан? Кўпгина ривожланган мамлакатлардаги оилаларнинг ҳар бирида иккита, баъзиларида ҳатто учта машина бор. Мавжудларини эҳтиёткорлик билан ишлатиб, жорий таъмирлаш ишлари учун вақти-вақти билан устахоналарга ташриф буюриш уларга арзонроққа тушади.
Россияда бундай автотураргоҳ Петербург яқинидаги учиш-қўниш майдонида жойлашган. Бу ердаги Европадан олиб келинган машиналар ҳеч кимга керак бўлмай қолган. Аэропортдан ҳам мақсадли фойдаланилмаяпти.



Афсуски, бу муаммонинг ечими йўқ. Автомобиллар бетўхтов конвейерлардан тушиб, тўғри илгари чиқарилган машиналар сақланадиган тўхташ жойларига йўл оляпти.
Шу жойда қизиқарли бир маълумот: ҳозирда Ер юзида одамларга қараганда автомобиллар кўп, уларнинг сони деярли 10 миллиардга етади. Ҳеч кимга керак эмас тураргоҳлар сони эса кундан кунга ўсиб бориб, у ерда йўл босиб ўтиш масофаси нолга тенг машиналар туради.

Албатта, узоқ вақт турган машиналар аста-секин емирила бошлайди, цилиндрларида конденсат тўпланади, бу жараён металлнинг совуқ коррозияси деб аталади. Аккумулятор зарядлари тугаб, шиналар ҳаво чиқара бошлайди. Энди машинани ишга тушириш мумкин эмас – бу двигатель зўриқишига олиб келади.



Автомобилсозлик саноати бир жойда тўхтаб турмайди. Кундан-кунга янги технологиялар ва янги такомиллаштирилган моделлар ишлаб чиқилмоқда. Албатта, тўхташ жойларида икки йилдан ортиқ вақт давомида турган машинанинг сотилиш имконияти йўқ. У қисмларга ажратилади ёки пресс остида майдаланади.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.