ССВ: Шошилинч тиббий ёрдам бўйича ягона ахборот тизими ишлаб чиқилади

Шошилинч тиббий ёрдам жараёнларини реал вақт режимида кузатиб бориш, қўнғироқлар ва беморларга хизмат кўрсатиш сифатини электрон қайд этиш жорий этилади.

Ўзбекистонда шошилинч тиббий ёрдам бўйича ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 2020-2021 Иқтисодиётда таркибий ислоҳотларни тиклаш ва давом эттириш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да айтилган.

Қайд этилишича, бунда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. Унда шошилинч тиббий ёрдам жараёнларини реал вақт режимида кузатиб бориш, қўнғироқлар ва беморларга хизмат кўрсатиш сифатини электрон қайд этиш назарда тутилади.