Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Таълим кредити: талабанинг банкка мурожаати қанча вақтда кўриб чиқилиши керак?

Бу саволга Марказий банкнинг Самарқанд вилоят бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шерзод Сувонқулов томонидан вилоят Матбуот уйида ўтказилган анжуманда жавоб берилди.

Ш.Сувонқуловга кўра, бугунги кунда талаба маълум бир банкка таълим кредити сўраб ҳужжатларни тақдим этгач беш кун ичида жавоб берилиши шарт.

– Мазкур тартиб жорий йилдан бошлаб кучга кирди, илгари эса бу муддат ўн кунни ташкил этарди, – дейди Шерзод Сувонқулов. – Аксарият банкларда таълим кредити учун 27 миллион сўмгача бўлган кредит учун гаров талаб этилмайди. Айрим банкларда эса бу сумма 40 миллион ва ундан ҳам зиёдни ташкил этади. Хуллас, талабага таълим кредити учун белгиланган расмий ҳужжатлар ва юридик ёки жисмоний шахснинг кафиллиги кифоя қилади.

Таъкидланишича, эндиликда кредит учун ариза берган талаба кафиллик қилувчи шахснинг даромадлари ҳақида ҳам маълумот топшириш талаб этилмайди. Кафиллик қилувчининг паспорт ёки ID-картаси нусхаси кафилликни расмийлаштириш учун етарли.