Терилган 1 килограмм пахта учун биринчи теримда 1000 сўм, иккинчи теримда 1 400 сўм тўланади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов маълум қилди.

Вазир ўринбосарининг айтишича, пахта мавсумида яхши терадиган теримчилар кунига 100-120 минг сўм атрофида даромад олишлари мумкин.

- Пахта терувчилар икки хил бўлади. Биринчиси ўз манзилида пахта терадиганлар, иккинчиси эса бошқа ҳудудлардан келиб теримга ёрдамлашадиганлар. Барча теримчилар учун меҳнат шароитлари ташкиллаштирилади.

Теримга, авваламбор, ишсизлар: ёшлар, хотин-қизлар, хоҳиш билдирса, кексаларни ҳам жалб қиламиз, - деди Баҳодир Умрзоқов.