ТИВ: Эронда қолиб кетган ўзбек ҳайдовчилари ватанга қайтишни рад этишди

Ижтимоий тармоқларда Туркманистон ва Эрон ўртасидаги чегара ёпилиши сабабли “Лутфобод” ва “Сарахс” чегара назорат-ўтказиш пунктларида қолиб кетган ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг мурожаати тарқалган эди.

Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, 7 март куни мамлакатимизнинг Теҳрон шаҳридаги элчихонаси CОВИД-19 коронавируси тарқалишини олдини олиш мақсадида Туркманистон ва Эрон ўртасидаги чегара ёпилганлигини, шу сабабли 700 га яқин ҳайдовчи, жумладан 11 нафар ўзбекистонлик ҳайдовчи эканлигини тасдиқлаган.

Элчихонанинг консуллик бўлими 23-февралдан буён мазкур ватандошлар билан доимий алоқада бўлиб келмоқда. Улар транспорт воситаларини божхона постларида қолдириб ватанга қайтишни рад этишди.

Ўзбекистоннинг Теҳрон ва Ашхабод шаҳарларидаги Элчихоналари вазиятни назоратга олган ҳамда ушбу масалани ҳал қилиш учун Эрон ва Туркманистоннинг тегишли органлари билан доимий мулоқот олиб бормоқда.