«Тошкент-Ўш» автомобиль йўлида “Mercedes-Benz” юк машинаси ёниб кетди
- 15.10.2019 09:56
- 158
- Жамият
Кеча, 14 октябрь куни соат тахминан 15:10 ларда «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг Оҳангарон туманидан ўтган 158-километрида юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълумотларга кўра, давлат рақами 01 423 GGA бўлган “Mercedes-Benz” русумли юк машинаси ёмғирли об-ҳаво шароитида руль бошқарувини эплай олмай, йўлни ажратувчи бетон тўсиққа бориб урилган. Зарб натижасида келиб чиққан ёнғин сабабли юк машинаси ёниб кетган.

«Юк машинаси бошқарувида бўлган ҳайдовчи - 1988 йилда туғилган фуқаро К.Э. соғ-саломат. ЙТҲдан тан жароҳати олганлар йўқ», дейилади хабарда.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ҳайдовчиларга мурожаат қилиб, куз-қиш ёғингарчилик мавсумида, тезликни оширмасликларини ва йўл қоидаларига амал қилишларини сўради.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Олтиндан ясалган ғайриоддий буюмлар
- Бугун, 06:26
- Ўқинг, қизиқ!
Қатағон қурбонлари: Мулла Ғуломнинг аянчли тақдири
- Бугун, 06:18
- Жамият