"Тошкент-Самарқанд-Тошкент" йўналишида қўшимча поездлар қатновини йўлга қўйди
- 09.08.2019 10:32
- 286
- Самарқанд
“Oʻztemiryoʻlyoʻlovchi” АЖ маъмурияти Қурбон ҳайити байрами кунларида кўпроқ йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун қўшимча поездлар қатновини йўлга қўяди.
Тошкент-Урганч йўналишида ҳаракатланадиган 556-сонли қўшимча поезд 2019 йил 9, 11, 13 август кунлари Тошкент жанубий вокзалидан кундузи соат 14:22 да, Урганч-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 555-сонли қўшимча поезд эса 2019 йил 10, 12, 14 август кунлари Урганч вокзалидан эрталаб соат 10:10 да жўнайди.
Шунингдек, 9 августдан бошлаб Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида қўшимча 764/763 сонли “AFROSIYOB” юқори тезликда ҳаракатланувчи поездининг қатновлари ҳам йўлга қўйилади.
Теглар:
поезд
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа