Тойлоқда икки бола сувга чўкиб кетди
- 06.05.2019 18:04
- 674
- Жамият
Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Норқўзи Норбоевнинг бир вақтни ўзида икки фарзанди сувда чўкиб ўлди. Бу ҳақда “Human.uz” сайти мухбири хабар берди.
Маълум бўлишича, Жавоҳир ва Шоҳжаҳон Жўрақуловлар ўртоқлари билан ўтган шанба куни уйи атрофидаги дарахтзор ичидаги ҳовузга боришган ва унга чўкиб кетган.
Маҳаллий аҳолининг айтишича, ушбу ҳовузда ҳамиша бир, бир ярим метр атрофида сув бўлган. Шу вақтга қадар ҳеч ким чўкмаган ёки талофат кўрмаган. Жорий йил серёмғир бўлгани боис, унда сув кўпайган ва таги ботқоқ бўлиб қолган.
Тахмин қилишларича, болалар шу туфайли қурбон бўлган бўлиши мумкин. Болалар фожиаси ҳақида уларнинг отасига ўртоқлари хабар берган.
Теглар:
Тойлоқ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа