Трамп коронавирусга қарши вакцинани бошқа давлатлар билан бўлишишга ваъда берди

АҚШ коронавирусга қарши вакцинани бошқа давлатлар билан бўлишишга тайёр. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп маълум қилди.

“Бунақаси илгари бўлмаган. Айни вақтда биз, у (вакцина) тасдиқланганидан сўнг зудлик билан америкаликларга етиб бориши учун, номзод вакциналарни оммавий ишлаб чиқармоқдамиз. Фикримча, бизда бутун дунёдаги одамлар учун етадиган миқдорда вакцина бўлади”, деди Трамп Шимолий Каролинада қилган чиқишида.

Трамп шунингдек, АҚШ юқори истиқболли вакцина ишлаб чиқарувчилари билан юз миллион тонналаб вакцина етказиб бериш тўғрисида шартномалар имзолаганини маълум қилди.

- Биз, ўта тезкорлик билан вакцинани (аҳолига) етказиб бериш имконини берадиган ўлкан кўламли ишлаб чиқариш мобилизациясини амалга оширмоқдамиз. Бундай ҳолат Иккинчи жаҳон уруши давридан бери кузатилмаган эди, - деб қўшимча қилди Трамп.