Трамп сайловларда ғалаба қозонган тақдирда Хитойга қарши “кўп ишлар қилишга” ваъда берди
Бу ҳақда 22 октябрь куни РИА Новости нашри хабар тарқатди.
“Биз Хитойга қарши кўп ишлар қиламиз. Уларнинг бизга қарши қилган ишлари - бу шармандалик”, деди президент сайловларда ғалаба қозонса, унинг Хитойга нисбатан қандай сиёсат юритиши ҳақидаги саволга жавоб бериб. Бироқ Трамп айнан нимани назарда тутаётганига аниқлик киритишдан бош тортди.
Бундан ташқари, Америка президенти америкаликлар ниқоб тақишга мажбур бўлаётганлигида Хитойни айблади.
“Улар бу мамлакатни, дунёни нима куйга солди? Сиз Хитой туфайли ниқобда ўтирибсиз. Тушунарлими? Бу шармандали ҳолат”, деди Трамп.
Шу билан бирга, Трамп Байденни Хитойга сотилганликда айблади.
“Байден Хитой томонидан сотиб олинган. Байден Хитой олдида ожиз, у Хитойнинг жозасиз қолишига имкон берди. Байден Хитой бизни тунашига ёрдам берди. Мен Хитойдан миллиардлаб долларни олиб чиқдим. Биз аъло даражада бунинг уддасидан чиқдик. Кейин бизнинг устимизга пандемия, вабо бостириб келди. Мен уни шундай атайман - бу Хитойдан келган вабо”, таъкидлади Трамп.