Уч ойда божхона постларида 174 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, 8 миллиард 339,2 миллион сўмлик товар ушлаб қолинди

Жорий йилнинг биринчи чорагида вилоят божхона бошқармаси томонидан хориждан импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида 642,11 миллиард сўм божхона тўловлари ҳисобланди. Шундан тадбиркорларга уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида 227,95 миллиард сўм имтиёзлар қўлланилди.

Шунингдек, вилоят ҳудудида фаолият кўрсатувчи тадбиркорларга    2021 йилнинг январь-февраль ойлари давомида жами 25 ҳолатда 64,92 миллиард сўм миқдоридаги божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат берилди.

Самарқанд вилоятининг ташқи савдо айлануви жорий йилнинг январь-март ойида 326,3 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга таъсирига қарамай, вилоятнинг экспорт кўрсаткичлари ошиб бормоқда. Хусусан, 2020 йилнинг шу даврида 78,68 миллион АҚШ доллари қийматидаги товарлар хориж бозорига йўл олган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 18,49 миллион АҚШ долларига ёки - 23,5 фоизга кўпайиб, 97,17 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

2021 йил январь-март ойларида 11 530 та электрон шаклда божхона юк декларацияси расмийлаштирилган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 128 тага ёки 9,8 фоизга кўп божхона юк декларацияси расмийлаштирилди.

Шунингдек, январь-март ойларида вилоятда рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари томонидан 10,0 миллион АҚШ долларилик асбоб-ускуналар олиб кирилиб, “эркин муомалага чиқариш” (импорт) божхона режимига расмийлаштирилган ва божхона тўловларидан

18,2 миллиард сўм имтиёзлар қўлланилган.

Жорий йилнинг 31 март куни ҳолатига хавфни бошқариш тизими орқали жами 11 904 та божхона юк декларациясилар тегишли “яшил”, “сариқ”, “қизил” йўлакларга тақсимланиб, уларнинг қисқа вақт мобайнида расмийлаштирилишига эришилди.

Ўтган давр давомида вилоят божхона бошқармаси томонидан жами 174 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, улар бўйича 8 миллиард 339,2 миллион сўмлик товарлар ушлаб қолинган, уларга 21 миллиард 261 миллион сўм божхона тўловлари ҳисобланган.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.