Украина ғарбидаги сув тошқини билан боғлиқ вазият жиддийлигича қолмоқда
- 26.06.2020 20:55
- 174
- Хориж
Бир ойдан бери давом этаётган ёғингарчилик оқибатида Украинанинг 4 вилоятидаги 262 дан ортиқ аҳоли яшаш пунктлари сув остида қолмоқда. 154 километр автотрасса яроқсиз аҳволга келиб қолган, 172 та кўприк вайрон бўлган. Бу ҳақда 26 июнь куни Украинанинг Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати матбуот котиби маълум қилди.
24 июнь куни Украина ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқи ва НАТО давлатларидан сув тошқини оқибатларини енгиш учун ёрдан сўради. Ивано-Франковск вилояти прокуратураси, сув тошқинларига сабаблардан бири сифатида кўрилаётган ноқонуний ва тартибсиз оммавий ўрмон кесилиши бўйича жиноий иш қўзғади.
Офат билан курашиш учун бир ярим мингдан ортиқ полиция, қутқарув ва миллий гвардия ходимлари сафарбар этилган. Содир бўлаётган сув тошқинлари, мамлакат тарихида кўзатилган сўнгги 10 йилдаги энг йирик офатлардан бири сифатида баҳоланмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 51 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!