Ургут тумани Мирзабоғлон-Чеп маҳалласида байрам тантаналари
- 27.08.2019 09:15
- 384
- Жамият
Мустақиллик байрамининг бу йил "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!" шиори остида ўтказилаётгани чуқур маънога эга. Боиси, 28 йил ичида наинки мамлакат, балки ҳар бир юртдошимиз онги ва тафаккурида рўй берган улкан ўзгаришларни кўз олдимизга келтирсак, истиқлолнинг чинакам моҳияти яққол кўринади.
Ургут тумани Мирзабоғлон-Чеп маҳалласида ўтган байрам тантаналарида ҳам ўз ифодасини топди. Маҳалла марказидаги амфитеатрда жам бўлган давлат ва жамоат ташкилотлари масъул ходимлари, санъаткорлар, ижод аҳли, кенг жамоатчилик вакиллари, кекса-нуронийлар ва ёшлар тинч-осойишта, ҳар куни янги зафарларга бой юртнинг қутлуғ тўйини масрур ва шодумонликда байрам қилишди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Ҳозиргина
- Таълим