Ургутда фуқаронинг уйидан "героин" ва “опий” топилди

Олинган тезкор маълумотга асосан, 2020 йил 22 август куни Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан Ургут тумани Мирзабоғлон-Чеп МФЙда яшовчи, 1971 йилда туғилган Х.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилди. Ушбу фуқаронинг яшаш уйи ошхонасида жойлашган газ плитасининг тагидан бир дона рангсиз целлофан бўлагига ўралган ҳолдаги, оқ-сарғиш рангли, ўткир ҳидли «героин» гиёҳвандлик моддаси, уйнинг омборхонаси девори тешигидан бир дона рангсиз целлофан бўлагида ўралган, жигарранг, ўткир ҳидли «опий» гиёҳвандлик моддаси, бир дона сим бўлаги ҳамда қоғоздан ишланган «трубка» борлиги аниқланиб, ушбу моддалар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.