Уйқу фойдали, аммо унинг меъёри, вақтини биламизми?

Инсон ўртача етмиш йил яшаса, унинг 25 йили уйқу билан ўтади. Бу кичкина давр эмас. Хўш, бу даврни қандай ташкил этган маъқул?

Европа олимлари ўтказган ўрганишлари ёнбош ухлаган мия яхшироқ ҳордиқ олар экан. Бу биз учун янгилик эмас, албатта.

Болалигимиздан бобо-бувиларимиз ўнг ёнбошда ётиш, тўқ қоринга ухламаслик, қиблага қараб ётишни уқтиришади.

Леонардо да Винчи ўзи учун ажабтовур уйқу тартибини жорий қилган экан. У толиққанда ўн беш дақиқа ухлаган ва уйғониб тўрт соат ишлаган. Яна 15 дақиқа ухлаб, 4 соат ишлаган. Умумий ҳисобда да Винчи бир кеча-кундузда 80 дақиқадан сал кўпроқ ухлаган.

Кекса ёшдаги инсонларга кам ҳам эмас, кўп ҳам эмас, бир кеча-кундузда айнан 8 соат ухлаш тавсия этилади. Бу меъёрнинг кўпайиб кетиши каби камайиши ҳам уларнинг саломатликларига жиддий хавф солиши мумкин, дейишади мутахассислар.

Янги туғилган чақалоқ ўрта ҳисобда 18-22 соат ухласа, 3 ойликкача бўлган чақалоқлар 18-20 соат ухлайди. 6 ойликдан бир ёшгача бўлган болалар эса тунда ўртача 11 соат, кундузи 1,5 соатдан икки марта, жами 14 соат ухлаб туришади.

Шифокорлар томонидан 6-13 ёшдаги болалар учун бир кеча-кундузда 9-11 соат, 14-17 ёшдаги ўсмирлар учун 8-10 соат ухлаш зарурлигини таъкидланади.

1919 йилда уйқу билан боғлиқ ғайриоддий ҳодиса кузатилган. Шу йили уйқуга кетган норвегиялик аёл роппа-роса 22 йил ухлаган. У шу муддат ичида овқатланмаган ва уйғонганда 22 йил аввалги каби ёш кўринган. Бир йил муддатдан сўнг эса бирдан йигирма йилга қариган.

Украиналик Надежда Лэбина эса турмуш ўртоғи билан бўлган даҳанаки жангдан сўнг ухлаб, 20 йил уйғонмаган.

Д.Холиқова тайёрлади.