Вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси 15 ноябрь куни ўтказилади
Вилоят ҳокими Э.Турдимов 2022 йил 7 ноябрь куни "Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ, етмиш олтинчи сессиясини чақириш тўғрисида" қарор қабул қилди.
Унга кўра, вилоят Кенгашининг етмиш олтинчи сессияси 2022 йил 15 ноябрь куни соат 10:00 да чақирилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масала киритилган:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг ижроси юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Р.Маматовнинг ҳисоботи ҳақида;
- Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 апрелдаги “2022-2026 йилларда Самарқанд вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобиловнинг ҳисоботи ҳақида;
- вилоятда давлат бюджети ва маҳаллий бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичларининг III чорак якуни бўйича ижроси тўғрисида вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи Б.Мирзаевнинг ҳисоботи ҳақида;
- халқ таълими тизимини 2022 йилда ривожлантириш бўйича вилоят дастури ижроси юзасидан Самарқанд вилояти педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази раҳбари А.Ибрагимовнинг ҳисоботи;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “2022-2026 йилларда "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори асосида ажратилган республика бюджети маблағларининг 2022 йилда иқтисод қилинган қисмини вилоятда ички йўлларни таъмирлашга йўналтириш тўғрисида;
- Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 ноябрдаги “Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари аҳолисининг турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори билан вилоят аҳолиси турмуш шароитини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури доирасидаги маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўллари, ички йўллар, ичимлик суви, электр энергияси, газ таъминоти ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда модернизация қилиш объектларига бош лойиҳачи ва бош пудратчи ташкилотларини тасдиқлаш тўғрисида;
- 2022 йил III чорак якунлари бўйича вилоят ҳокими ўринбосарларининг фаолияти самарадорлиги натижаларини тасдиқлаш тўғрисида;
- Самарқанд вилоятидаги айрим номсиз аҳоли пунктларини номлаш тўғрисида;
- давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини олиб қўйиш бўйича мулкдорлар билан очиқ муҳокама ўтказишга рухсат бериш тўғрисида;
- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорга ўзгартириш киритиш тўғрисида;
- Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетнинг 2022 йил харажатларини мақбуллаштириш тўғрисида;
- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида;
- вилоятда ихтисослаштирилган мактабларда амалга ошириладиган қурилиш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш учун “Миллий банк”АЖ томонидан кредит маблағлари ажратишга кафолат бериш тўғрисида.