ХДП пенсия ёшини ўзартирмаслик сиёсатини маъқулламоқда

ХДП ўз сайловолди дастурида 15 та стратегик қадамдан иборат устувор вазифаларни белгилаб олган.

Жумладан,

– собиқ жамоа хўжалиги ва ширкат хўжалигида меҳнат фаолиятини юритган фуқароларнинг меҳнат фаолиятлари даврларини тўлиқ йил сифатида инобатга олиш;

– аёлларга пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига боласи 3 ёшга тўлгунча уни парваришлаш таътилларида бўлиш вақтини тўлиқ қўшиб ҳисоблаш;

– эр ёки хотини вафот этганда ҳамда вафот этган шахс кўпроқ пенсия олган тақдирда, ушбу пенсияни унинг ҳаёт бўлган турмуш ўртоғига ўтказиб бериш (пенсияни алмаштириш) тартибини жорий этиш;

– фуқароларни жамғариб борилаётган пенсия маблағларини бошқариш, шу жумладан, уларни доимий равишда онлайн равишда кузатиш, банкка депозитга қўйиш орқали кўпайтириб бориш имкониятини бериш;

– пенсияга чиқиб, камида беш йил ишлаб, даромад солиғи ва ижтимоий солиқни тўлаган пенсионерлар учун муқаддам тайинланган пенсияни қайта ҳисоблаб, оширилган миқдорда тайинлаш имкониятини бериш;

– пенсияни ёшини ўзгартирмасдан сақлаб қолиш бўйича сиёсатни давом эттириш.