Хитой матбуоти АҚШга қарши "халқ уруши" бошлашни таклиф этди

Хитойда чоп этиладиган "Global times" газетаси АҚШ ҳукуматининг охирги йилларда нафақат Хитой иқтисодиётига, балки жаҳон иқтисодиётига нисбатан тутаётган қаттиқ сиёсатига, АҚШда фаолият олиб бораётган Хитой компанияларига нисбатан олиб бораётган нохолис муносабатларига халқ бирдамликда курашиши керак деган мазмунда мақола эълон қилди.

"Биз тушуниб етишимиз керак: Хитой аҳолиси шундай йўл тутиши керакки, токи расмий Вашингтон ўзининг турли тушунарсиз қарорлари билан Хитой иқтисодиётини енгиб чиқа олмаслигини ҳам, уни синдиролмаслигини ҳам тушуниб етсин. Бунинг учун Хитой охирги имкониятларигача самарали фойдаланиши керак ва аҳоли ҳам буни қўллаб-қувватлаши керак", деб ёзади мамлакатдаги коммунистик партияга тегишли бўлган нуфузли нашрлардан бири "Женьминь Жибао".