Хитойда пиротехника воситалари портлаши оқибатида бир неча киши вафот этди

Хитой шимоли-шарқидаги Хебей провинциясида рўй берган бахтсиз ҳодисада камида тўрт киши ҳалок бўлди, икки киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда мамлакат маҳаллий нашрлари хабар тарқатган.

Фожиа полиция бўлимида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари пиротехникалар сотуви қонунийлигини текшириш вақтида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа жойида 11 киши бўлган, беш нафар жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатилган. Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.