Хитойда қайд этилган ўлат Ўзбекистонга хавф соладими?
Хитойнинг шимолий қисмидаги Ички Мўғулистон ҳудудида бубонли ўлатга чалиниш ҳолатлари аниқланди.
Ўзбекистон Санитария-эпидемиология қўмитаси касаллик мамлакатга хавф солмаслиги ва хавотирга ўрин йўқлигини билдирди.
Ўзбекистонда мавжуд табиий ўчоқларда эпизоотияларни вақтида аниқлаб, уларнинг эпидемияга айланиб кетмаслигини олдини олиш билан мунтазам тизимли равишда шуғулланадиган ўлатга қарши тизим муассасалари мавжуд. Улар ўчоқлар фаоллашган пайтларда керакли профилактик тадбирлар олиб борилиши маълум қилинган.
Шунингдек, касаллик ҳаво ва қуруқликдаги йўллар орқали кириб келишининг олдини олиш мақсадида 50 дан ортиқ чегара кесиб ўтиш жойларида кечаю-кундуз фаолиятдаги санитария-карантин пунктлари ташкил этилган, дейилмоқда расмий хабарда.