Хушхабар: «Динамо»да янги ҳомий ва испаниялик мураббийлар пайдо бўлиши мумкин
Суперлигадаги юришини тўхтатган Самарқанднинг «Динамо» жамоасига Испаниядан мураббий келиши ва «Al Maktoum» фонди жамоанинг титул ҳомийсига айланиши мумкин, дея хабар бермоқда «Tribuna.uz» интернет нашри.
Вилоят ҳокими Э.Турдимов испаниялик мутахассислар билан ўтказган музокаралардан сўнг клубга испаниялик мураббийларнинг иш бошлашига розилик билдирган. Шунингдек, БАА амири Муҳаммад ибн Рашид Ал Мактумга тегишли «Al Maktoum» фонди ҳам Самарқандда футболни ривожлантириш лойиҳасини амалга оширишга қизиқиш билдирган. Мазкур фонд Мадриднинг «Реал» клуби билан ҳамкорликда Самарқанднинг «Динамо» клубига Испаниядан мураббий юбориш билан бирга улар маошининг ярми ҳам тўлаб берилади.
Келишувга кўра «AI Maktoum» фонди вакиллари февраль ойида келиб «Динамо» бош жамоаси ва клуб академияси фаолияти билан яқиндан танишади. Айнан мана шу ташриф вақтида қўшимча шартномалар ҳам имзоланиши мумкин. «Al Maktoum» фонди Самарқанднинг «Динамо» клубига титул ҳомийси бўлиши ҳам истисно қилинмаяпти.