Янги китоб: "Тасбеҳим"
Пайариқ туманидаги 79-умумтаълим мактабида мактабнинг собиқ ўқувчиси Олломурод Исоқуловнинг «Тасбеҳим» номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимот тадбирида ижодкорлар, мактабнинг бир гуруҳ педагог ходимлари, китоб ихлосмандлари иштирок этди.
- Олломурод ака ҳаммамиз учун қадрдон, асосийси, ғайратли ижодкор, - дейилди тадбирда. - Ушбу китоб муаллифнинг илк шеърий китоби. О.Исоқулов Пайариқнинг Чим қишлоғида туғилган. Тошкент давлат миллий университетининиг иқтисодиёт факультетини битирган. Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида самарали ишлаб, бу вилоятлар халқи меҳрини қозонган. Давлат идораларида масъулиятли лавозимларда фаолият олиб борган.
Олломурод аканинг матбуот нашрларида алломалар Али Қушчи ва Жалолиддин Румий тўғрисидаги кўплаб мақолалари эълон қилинган. БМТ қошидаги ЮНЕСКОга қарашли "Антик дунё" илмий академиясининг доктори, профессор.
Тақдимотда О.Исоқуловнинг "Тасбеҳим" китобига киритилган шеърлардан намуналар ўқилди.