Соғинч толалари тортилди таранг...

Кубарро Баҳромова камтарин, дилкаш, самимий аёл! Шеърларида ҳам самимийлик бор. Шоиранинг “Баҳор соғинчлари”, “Куз ёмғири”, “Муножот”, “Ёз ўтди”, “Умрим фасллари”, “Обод диллар диёри”, “Куз гуллари” каби шеърий тўпламлари қаторига яқинда “Менга дўст керак” номли шеърий тўплами ҳам қўшилди. “Mashhur-Press” нашриёти томонидан чоп этилган ушбу китобда ҳам шоиранинг кўнгил кечинмалари ўзига хос топилмалар, самимий сатрлар орқали ўрин олган.

Осмон яна йиғлади юм-юм,

Ер юзини ювди ёшлари.

Кубарро Баҳромованинг шеърларида одамийлик, дўстлик улуғланади. Меҳр-муҳаббат, аҳиллик туйғулари қадрланади. Ижодкорнинг ушбу тўпламидан ўрин олган шеърлар қалбларга шукроналик, мардлик, меҳр, болалик ва ёшлик дамлари соғинчи каби гўзал туйғуларни жо қилади.

Соғинч толалари тортилди таранг,

Меҳр ришталари бойланаверди...

Тўлқин СИДДИҚОВ.