Яшил ранг сири
Кейинги пайтда “Наполеон Бонапартнинг ўлимига унинг Авлиё Елена оролидаги хонаси девори яшил обой билан қоплангани сабаб бўлган”, деган тахмин илгари суриляпти. Бир қарашда кулгили туюлган бу тахминга жиддий қаралса, ҳақиқатга яқинроқ экани англашилади. Фақат унинг ҳалокатли таъсирини исботлаш учун узоқ йиллар зарур бўлди.
XIX асрда Европа мамлакатларида “Париж яшили“ деб ном олган бу рангга далил бўлиб қуйидаги воқеа хизмат қилади: “1861 йилда Лондон ҳудудларидан бирида яшовчи ғишт терувчи уста Речард Тернер деган кимсанинг кенжа қизалоғи оғир касалга чалинади. Бахтиқаро ота севимли кичкинтойини даволаш учун инглиз пойтахтидан донг қозонган машҳур врач Томас Ортонни таклиф қилади. Устанинг қашшоқ хонадонига кирар экан, докторни хона девори ўша вақтда урф бўлган яшил мато билан қоплангани, ҳатто мебеллар ҳам яшиллиги ҳайрон қолдиради. Негаки, бу жиҳозлар арзон эмасди. Уста кейинги пайтларда яхши ишлаб топаётгани, шунинг учун ўз уйи кўринишини ўзгартиришга жазм қилганини айтди. Яшил ранг болаларига жуда ёқар экан.
Аммо доктор Ортон бу хонадонга ташриф буюрганида устанинг уч фарзандидан фақатгина кенжа қизи тирик қолганди. Иккитаси эса аллақандай номаълум касалликдан вафот этганди. Бахтсиз гўдакни Ортон даволай олмади, бироқ яшил ранг докторни шубҳасини тасдиқлади.
“Яшил урф” тарихи 1775 йил бошига бориб тақалади. Швед кимёгари Карл Вилгельм Шеели ҳали Европада бўлмаган яшил буюк формуласини кашф қилади. Тез орада яшил ранг Европада машҳур бўлиб кетади. У айниқса, Францияда бадавлат оилалар рамзига айланиб, “Париж яшиллиги” деган ном олади. Аммо “Шеели бўёғи” ўта заҳарли бўлиб, организм учун хатарли эди. У узоқ вақт давомида аста-секин одамларни заҳарлар эди.
Тахтдан ағдарилган император Наполеон Бонапарт Авлиё Елена оролига сургун қилингач, хонаси деворларини ана шу заҳарли яшил обой қоғози билан қоплаш буюрилганди...
Рус тилидан Т.Шомуродов таржимаси.