Юпитер теридан ўсиб чиққан карам
Ёввойи карамни бугун ҳам Ўрта ер денгизи соҳиллари қояларида учратиш мумкин. Бу сабзавот ўз номини қадимги Рим “капутум” – бош сўзидан олган. У Ерга момақалдироқ илоҳи Юпитернинг оқиб тушган тери томчисидан ўсиб чиққан.
Ҳар ҳолда оқ карам ўрамининг келиб чиқиши ҳақидаги ривоятлардан бирида шундай дейилади. Бироқ археологлар карам ҳали тош давридаёқ етиштирилган деб ҳисоблашади. Турган гап, унинг шифобахш хусусияти ўша даврдан буён маълум.
Қадимги Миср ва Қадимги Римда уни десерт сифатида тўйиб овқатланилгандан кейин овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун дастурхонга тортишган. Ундан тайёрланган таомлар, димламалардан ҳар хил касалликларни даволашда фойдаланишган. Янги узилган карамда сув, оқсил, углеводлар, витаминлар мавжуд. Карам баргини куйган жойга босишган, асал билан аралаштириб сил касалини даволашган. Экзема, ошқозон-ичак касалликларида шарбати шифобахш ҳисобланган.
Халқ табобатида ана шундай усуллардан бири ҳақида шундай тавсия берилади:
Карам илдизи ювилиб, майдаланади, қуритилиб туюлади, сўнгра эланади. 3 ош қошиқ кукунга 0,5 л қизил вино қуйилади, салқин қоронғу жойда 14 кун туради. Вақти-вақти билан у силкитиб турилади. Саратон касалликларида эрталаб ва кечқурун 30 миллиграммдан 2 маҳал ичиб турилади. 10 кундан кейин 10 кун танаффус қилинади, кейин яна ўша тартибда сабр тоқат билан соғайиб кетилгунча ичиб турилади.
Карам шарбатидан лимон шарбати қўшиб тайёрланган фитококтейл ҳам шифобахшдир. Ичакларга етмасдан қонга сўрилади, организмни ёшартириб, тетиклаштиради. Нафас йўллари, гепатит, йўтал, милк қонаши, экзема каби касалликларни даволашда, қон-томирларини мустаҳкамлашда ҳам карам бебаҳо шифо воситасидир.
Т.Шомуродов тайёрлади.