Заҳарга таъсирсизлик, сув остида нафас олиш. Бу каби қобилиятларга қандай эришиш мумкин?
Инсонда табиий қобилиятлар етарлими? Бир томондан, фақат ривожланган мия ва идрокнинг ўзигина бизга, ҳатто қушлар каби уча олмаслигимиз, този ит ёки гепард каби югуришни ва мушук каби қоронғуликда кўра олмаслигимизга қарамай,бутун дунёдаги мавжудотлар олдида катта устунликни беради. Бошқа томондан орамизда табиат ғайриоддий қобилиятлар ато этган инсонлар ҳам учраб туради ва баъзида биз бу одамларга ҳавас қиламиз.
Заҳарга таъсирсизлик
Одамларга сунъий равишда заҳарларга бефарқлик пайдо қилинган ҳолатлар бўлган. Масалан, тарихда Понтия қироли Митридат VI отаси каби заҳарланмаслик учун ҳаёти давомида кичик дозаларда заҳар қабул қилиб турган. Демак, ҳар биримизнинг танамизда нафақат хавфли моддаларни олиб юриш, уларга тоқат қила билиш, балки бу қобилиятни фарзандлар ва невараларга мерос тариқасида беришимиз мумкин ирсий ўзгаришлар бўлиши мумкин экан.
Мутлақ хотира
Кунига бир неча соат давомида қилинган кундалик машғулотлар катта ҳажмдаги маълумотларни батафсил ёдлашга ёрдам беради.
Баъзи одамлар тақдир инъоми деб аташ қийин бўлган ҳаётда бўлиб ўтган воқеаларнинг батафсил эслаб қолиш - гипертимезия қобилиятига эга. Ҳаётини батафсил тавсифлаб берган биринчи одам Жилл Прайс бўлиб, аёл 14 ёшидан у билан содир бўлган барча ҳодисаларни аниқ эслайди ёки ҳодисанинг аниқ санасини айтиши мумкин.
Хотира бўйича АҚШ чемпионати ғолиби Нельсон Деллиснинг таъкидлашича, машғулотлар бошида унга 52 карта дастасини ёдлаш учун тахминан 20 дақиқа вақт берилган, кейинчалик у бу вазифани 30 сонияда бажаришни ўрганган. Ушбу натижаларга эришиш учун у кунига 5 соат машқ қилиши керак бўлган.
Сув остида нафас олиш қобилияти
Даниялик олимлар катта ҳажмдаги кислородни сақлашга қодир сунъий кристалл яратди. Улкан ҳаво цилиндрлари ўрнига ушбу модданинг кичик қисмларидан фойдаланиш, сув остида сузиш жараёнини сезиларли даражада осонлаштиради.
Тортишиш кучига қаршилик
Олимлар геккон (калтакесак)нинг панжасидаги ёпишқоқликни тақлид қилувчи махсус қуруқ синтетик елим яратиш устида йиллар давомида иш олиб борди. Ушбу усул туфайли инсон ўзини супер қаҳрамонлар каби ҳис қилиши ва, масалан, осонгина деворларга тирмашиб чиқиши мумкин.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.