Замонавий Робинзонларнинг ақлбовар қилмас саргузаштлари

Инглиз денгизчиси Александр Селькирик кимсасиз Мас-а-Тьерра оролида тўрт йил давомида кун кўрганидан кейин 1709 йилнинг 2 февралида қутқариб олинди. Кейинчалик айнан у машҳур Робинзон Крузонинг прототипига айланди. Ҳаётда бу каби жуда кўп воқеалар содир бўлган. Очиқ океанда 76 кун, музликлар бўйлаб 8 километр ва тропик ўрмонда 4 йил... Замонавий Робинзонлар, улар кимлар?

Выжившие: невероятные истории современных Робинзонов

Александр Селькирк
Собиқ денгиз қароқчиси Александр Шотландия денгиз кемаларининг бирида хизмат қиларди. Навбатдаги сафарларнинг бирида Селькирик ўзи матрослик қилган кема капитани билан жанжаллашди. Натижада кема унинг ортидан қайтиб келишига ишонган денгизчи капитандан уни кимсасиз оролга ташлаб кетишни сўради. Капитан йигитни оролга “қўндириб” юборди. Ҳафсаласи пир бўлган Селькирик умрининг 4 йилу 4 ойини оролда ўтказишга тўғри келди.

Селькирикдан олдин бу оролда яшаб кетган кўчманчилар мушуклар, эчкилар ва ёввойи бўлишга улгурган бошқа ҳайвонларни қолдириб кетишган экан. Шотландияликнинг бу ҳайвонларни қўлга ўргатиши, ҳудудда резавор мевалар ва ёввойи шолғом етиштириши учун вақти етарли эди.

Жеральд Кингслэнд
Ўрта ёшлардаги британиялик журналист Жеральд Кингслэнднинг саргузашти ҳайратлантирмай қолмайди – 1980 йилларнинг бошида бу одамнинг ўзи бир йил давомида цивилизациясиз тропик оролда яшаб, тажриба ўтказишга қарор қилди. Жеральд ҳатто Time Out журналида ўзига ҳамроҳ излаётганлиги тўғрисидаги эълонни жойлаштирди. Люси Ирвин исмли ёш қиз у билан ижтимоий тажриба ўтказишга тайёр эканлигини билдирди.

1982 йилда улар Австралия ва Янги Гвинея ўртасида жойлашган Таин оролига жўнаб кетишди. Айтганча, бир-бирини аранг таниган Люси ва Жеральд виза олиш жараёнини содддалаштириш мақсадида никоҳ қайд қилишди. Кейинчалик улар ўз шарҳларида оролдаги кундалик ташвишлардан кўра бир-бирини тушуниб олиш қийин кечганлиги, аниқроғи, ҳамжиҳатликка эришмаганликларини айтиб, ўртоқлашадилар.

1983 йилда оролда қурғоқчилик юз бериб, “жуфтлик” сувсиз қолганида, уларни яқин атрофга тасодифан келиб қолган аборигенлар қутқариб қолди. Буюк Британияга қайтиб, эр-хотин барибир ажрашишди. Люси ҳам, Жеральд ҳам ўзларининг ғайриоддий тажрибалари тасвирлаб берилган китоб ёзди. Натижада ушбу нашрларнинг иккаласи ҳам ҳақиқий бестселлерга айланди.

Стивен Каллахэн

Стивен кичик қайиқда Канар оролларининг Эл-Йерра шаҳридан Кариб денгизига қараб сузиб кетди. Атлантиканинг ўртасига келиб унинг қайиғи чўкиб кетди. Каллахэн шамол оқими Мари Галант оролига олиб келган қутқарув сол кемасида 76 кун сузиб юрди. Юзлари денгиз яралари билан қопланган озғин сайёҳни балиқчилар топиб олишди.

Анд тоғларидаги ҳалокат

1972 йилнинг 13 октябрида бортида регби спортчилари жамоаси бўлган самолёт ҳалокатга учради. Омон қолган бир неча киши 3600 метр баландликда деярли озиқ-овқат, сув ва иссиқликсиз қолди. Радио орқали “Қутқарув операцияси тугади” янгилигини эшитгач, улар ноиложликдан музлаб қолган жасадлар гўштини ейишга мажбур бўлишди.

Қутқарувчилар фожиадан 72 кун ўтиб, омон қолганлар борлигини билиб олди. Айнан ўша пайтда самолётнинг икки йўловчиси Надо Парада ва Роберто Канесса Чилининг кичик бир қишлоғига етиб борган эди. Бу икковлон иссиқ кийим ва озиқ-овқатсиз фақатгина ўз омадига ишониб, 10 кун давомида тоғлар ошиб одамлар томон ошиққан эди.

Колби Кумбс

1992 йилда Колби икки дўсти билан Аляскадаги Форакер тоғини забт этиш мақсадида йўлга чиқди. Улар 5304 метр тоғ тепалигига етганида, шиддат билан ёпирилиб келаётган тоғ кўчкиси содир бўлди. Йигитлар том маънода тузоққа тушиб қолишди ва улардан фақат бир киши Кумбс тирик қолди.
Мия чайқалиши, икки бўйин умуртқа суяги, кураги ва тўпиғи синган бўлишига қарамай, Колби музликлар бўйлаб 5 миль (8 километрдан кўпроқ) йўл босиб ўтди. Ҳалокатдан 6 кун ўтиб, у ўз лагерига етиб борди. Ажабланарлиси, бу ҳалокатдан сўнг Колби ўзининг хавфли машғулотини ташлагани йўқ, аксинча у чўққиларни забт этишни давом эттириб, хавфли касбида “ишлаб” келмоқда.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.