Зерикарли суҳбатни ҳам жонлантиришга ёрдам берадиган қизиқарли фактлар
Ҳар қандай компанияни қизиқтиришнинг энг яхши усулларидан бири, бу бир нечта ноёб, ҳаяжонли фактларни айтиб беришдир. Шу билан бирга, бу ҳам қизиқарли суҳбатни бошлаш, фикр юритиш ва умуман, бошқа қизиқарли нарсаларни ўрганишнинг ажойиб усулидир.
Шунинг учун AdMe.ru сиз учун қизиқарли фактларни тўплади.
Эйнштейн президент бўлиши мумкин эди
1952 йилда Исроил президенти вафотидан кейин мамлакат бош вазири Эйнштейнга президент лавозимини таклиф қилди. Олим бу таклифдан жуда таъсирланди, лекин таклифни рад этишга қарор қилди ва “Мен учун математик тенгламалар муҳимроқ, чунки сиёсат ҳозирги кун учун, тенгламалар эса абадийлик учун”, деган жавобни айтди.
Қадимда сирғалар фақат эркаклар безагиҳисобланган
Қадимги мисрликлар учун сирғалар юксак мартабабелгиси бўлиб, уларни қирол оиласи аъзолари, руҳонийлар ва жуда бой одамлар тақиши мумкин эди. Денгизчиларга экваторни кесиб ўтгандан кейингина сирға тақишга рухсат берилган. Шунингдек, сирға уларга ҳар қандай қовоқхонада бир кружка ичимликни бепул олиш ҳуқуқини берган. Қароқчилар қулоғидаги ҳар бир тешик битта талон-торож қилинган кемани англатган. Аскарлар тумор ва уйни эслатувчи безак сифатида сирға тақиб юришган.
Тугмалар бурун оқишидан ҳимоя
Эркаклар курткаларининг классик моделларини кўриб чиққан одам, енгининг олд қисмидаги бир нечта тугмачаларни кўриши мумкин, эндиликда уларга декоратив элемент сифатида қаралади. Лекин илгари улар жуда аниқ мақсад учун енгга қадалган.
Наполеон Бонапарт ҳар бир аскар кийимининг енгига бир қатор тугмалар тикишни буюрди. Шу айёрлик билан у аскарларнинг ўз енгига бурунларини артиш каби ёмон одатини йўқотди.
Соғлиқ учун зарарсиз ГМО
“ГМО ҳеч кимнинг соғлиғига зарар келтирмайди”- таъкидлайди АҚШ Миллий муҳандислик фанлари ва тиббиёт академияси олимлари. Улар ГМОнинг танага ҳеч қандай зарар келтирмаслигини аниқлашга ёрдам берадиган кўплаб тадқиқотларни ўтказишди.
“Аслида, ГМО деб аталадиган нарса ўз боғингизда етиштирилиши мумкин бўлган мева ёки сабзавотлардир. Ягона фарқ шундаки, генетик модификациялар ёрдамида у зараркунандалардан ҳимояланади ва яхши шароитда ўсади”, деб тушунтиради тадқиқотчилар. Демак, биз йиртқич Франкенштейнга айланмаймиз, чунки биз салат еяяпмиз.
Танасида нори (холи) кўп бўлган одамлар бошқаларга қараганда узоқроқ яшайди
Лондон Қироллик коллежи олимлари 900 жуфт кўнгилли иштирок этган тадқиқот ўтказди. Ҳужайралар ва тўқималарни ўрганган олимлар уларнинг ҳолатини танадаги норлар сони билан солиштирди. Маълум бўлишича, баданида 100 дан 400 тагача холи бўлган одамларнинг танаси таналарида ҳеч қандай доғ бўлмаганларнинг тўқималари ва органларидан кўра сезиларли даражада ёшроқ бўлган.
Мандаринлар ҳам қаришни секинлаштиради
Қаришни секинлаштиришнинг яна бир усули - мандаринларни тез-тез истеъмол қилишдир. Мандарин пулпасида токсинлар ва чиқиндиларни танадан олиб ташлашга ёрдам берадиган кўп миқдордаги антиоксидантлар мавжуд. Улар терини ультрабинафша нурланишидан ҳимоя қилади ва шу билан ажинлар ва доғларни камайтиради. Мандаринлар, шунингдек, чарчоқ ва ташвишларни енгиллаштирадиган ажойиб антидепрессантлардир.
Шифокорларнинг тушунарсиз ёзуви туфайли ҳар йили 7000 киши вафот этади
Шифокорларнинг ўқиб бўлмайдиган ҳуснихати ҳар йили 7000 дан ортиқ одамни ўлдиради, шунингдек, нотўғри сотиб олинган дорилар 1,5 миллион беморга зарар етказади. Бу Миллий Фанлар академияси Тиббиёт институти (IOM) томонидан тақдим этилган фақат Қўшма Штатлар бўйича шаклланган статистик маълумотлардир.
Берндаги “Inselspital” клиникаси ҳам ўз тадқиқоти натижалари билан ўртоқлашди. Унда айтилишича, шифокорларнинг тушунарсиз қўл ёзуви беморларнинг 25 фоиз ўлимига сабаб бўлган, 4 фоиз ҳолларда эса бу ёзувлар мутлақо ўқий олинмаган.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.