Тонгда ёққан кучли ёмғир Самарқанд вилоятининг тоғли туманларида сел келишига сабаб бўлди
- 05.04.2019 17:09
- 869
- Самарқанд
Бугун 5 апрель куни жума тонгида ёққан ёмғир Самарқанд вилоятининг тоғли туманларида кучли сел келишига сабаб бўлди. Жумладан, Ургут, Булунғур, Қўшработ, Иштихон туманларида сойлар тўлиб сув оққан.
Энг кучли сел Қўшработ туманидан Иштихондаги Оқдарёга келиб қуйиладиган сой ирмоғида оққан ва сув сой ўзанидан тошиб чиқиб кетган. Бу ҳақида «Twitter» ижтимоий тармоғида Анвар Шерматов исмли фойдаланувчи маълум қилиб ўтди.
Натижада Иштихонда қурилган намунали янги уйлар атрофи сув билан қопланган.
Теглар:
ёмғир
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа