Дарахтларни кесишга жорий этилган мораторий 2021 йил якунигача узайтирилди
- 07.02.2021 18:39
- 128
- O‘zbekiston
Президентнинг 3 февралдаги фармони билан республикада давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига жорий этилган мораторийнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.
Ҳужжат билан ҳар бир кесилган дарахт ва буталар учун компенсация тарзида 10 туп қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган, йирик ўлчамли кўчат экиш ҳамда уларни камида икки йил парвариш қилиш мажбурияти киритилмоқда.
Шунингдек, ноқонуний кесилган дарахт ва буталар учун эса уч йил давомида парваришлаш шарти билан 100 туп кўчат экиш мажбурий этиб белгиланмоқда.
Ноқонуний кесилиш ҳолатларини аниқлаган ёки олдини олган фуқаролар рағбатлантирилади.
Бунга қадар, мораторий 2019 йил 1 ноябридан 2020 йил 31 декабрига қадар жорий этилган эди.
O'xshash xabarlar
So'nggi yangiliklar
Qo‘shqo‘rg‘ondagi otishma
- Kecha, 11:54
- Mutolaa