Ким қандай чиниқади?

Ҳар бир халқнинг ўзига хос чиниқиш сирлари бор. Финлар саунада чўмилишни чиниқишнинг энг мақбул усули деб билишади – олдин ҳаммомда маза қилиб буғланишади, кейин илиқ ҳовузга шўнғишади.

Инглизлар ва шведлар эса паст ҳароратда кузда ва қишда бир-икки қават камроқ кийинишини чиниқишнинг қулай усули деб билишади ва анъанавий чиниқиш воситаси, албатта, мунтазам совуқда кўпроқ бўлишга одатланиш эканлигини таъкидлайди. “Мир новостей” (2021 й, 20-сон) газетаси жаҳон халқларида соғлом турмуш тарзининг мезонига айланган чиниқиш усуллари ҳақида ёзади Масалан:

Японча: японлар хонадонларида чой қувури ўтказишган - жўмракни очасиз, ундан сув эмас кўк чой оқади! Совуғи – чиниқиш учун: юзингизни ювишингиз, томоғингизни чайишингиз, ташналикни қондиришингиз мумкин. Иссиғини эса кўчага чиқишдан олдин ични қиздириб олиш учун истеъмол қилинади. Совуқ ҳаводан нафас олинганда совқотишдан энг яхши ҳимоя бу томоқни, бурунни шамоллашдан сақлайди, мавсумий вирусларни организмга тушишига йўл қўймайди.

Хитойча: хитойликлар – барча ёшу қари чиниқиш учун ҳар хил нарсаларни эмас, сувни энг яхши восита деб билишади. Негаки, у организмдан иссиқни фаол чиқариб, уни жисмоний чиниқтиради, стрессни йўқотади, салбий энергияни суриб олади. Катта-кичикларни касалланишига сабаб бўладиган ана шу ҳолатларни бартараф этиб, кишини тетик, бардам ва ишчан кайфиятда юришини таъминлайди. Хитойликлар чиниқиш тизимини “Жилғада 108 қадам юриш” деб аташади. Савол туғилади: “Хонадонда жилға, ариқча қайда, дейсиз. Бунинг йўли осон экан. Аввал душ қабул қилиб, сўнгра ваннани 30 сантиметр сувга тўлдирасиз, остига резина гиламча тўшайсиз ва совуқ сувда у ёқдан бу ёққа юрасиз.

Танангиз тетиклашиб, резина гиламча оёқ остидаги рефлекс нуқталарини ўқалаб организмда қон айланишини, органлар фаол ишлашини таъминлайди. Энди шамоллаш, бош оғриғи, чарчоқ, тушкун кайфиятдан қўрқмасангиз ҳам бўлади: бардам ва хушчақчақсиз”.

Т.Шомуродов тайёрлади.