Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Рақамли иқтисодиётнинг афзалликлари нимада?

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 24 январда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида 2020 йилга Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб ном беришни таклиф этди. Буни бутун ўзбек халқи илиқ ва хурсандчилик билан кутиб олди.

Хўш, рақамли иқтисодиётнинг нима афзалликлари бор?

Биринчидан, хуфёна иқтисодиётга чек қўйилади. Транзакциялар рақамли шаклда амалга оширилганда уларни бошқариш осон бўлади. Харидор ва сотувчи ўртасидаги ҳар қандай тўловлар расмийлаштирилади. Шу йўл билан ҳар қандай ғайриқонуний транзакцияларга чек қўйилади. Нақд пул шаклидаги транзакцияларни чеклаган ҳамда фақатгина электрон тўловларни амалга оширган ҳолда ҳукумат хуфёна иқтисодиётга барҳам бериши мумкин. Бундай тўловлар ўз навбатида, солиқ тушумларининг ортишига олиб келади. Чунки рақамли шаклда амалга оширилган ҳар бир транзакция қайд этиб борилади.

Иккинчидан, фуқароларга янги қулайликлар яратади. Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши янги хизмат турларининг пайдо бўлиши баробарида инсонларнинг ташвишларини енгил қилишга хизмат қилади.

Бунга бугун республикамиз бўйлаб фаолият юритаётган Давлат хизматлари марказлари мисол.

Самарқанд вилояти иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси ахборот хизмати.