6 йилдан буён фоҳишалик билан шуғулланиб келган аёллар қамоққа олинди

Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан уюшган жиноий гуруҳ фош этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди.

Тошкент вилояти ДХХ, Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда бир гуруҳ фоҳишалар қўлга олинди.

Аниқланишича, 32 ёшли “Севара” исмли аёл ўзининг уч нафар жиноий шериклари ва бошқалар билан уюшган гуруҳ ташкил этган. Улар 6 йил давомида, яъни 2014 йилдан ҳозирга қадар Тошкент шаҳрининг турли жойларида қўшмачилик, фоҳишахона ташкил қилиш, фоҳишалик билан шуғуллантириш орқали пулга муҳтож аёлларни маълум миқдордаги пуллар эвазига бошқа эркаклар билан муттасил равишда жинсий алоқада бўлишларига ундаб, бу иш учун уларга шароит яратиб келган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан “Севара” исмли шахс ва унинг 3 нафар жиноий шерикларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 4-қисми «б, в» бандлари ва 135-моддаси 3-қисми «г» банди билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.