Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

26 минг долларга “симоб” сотган 70 ёшли фуқаро қўлга олинди

Навоийда “симоб” кимёвий моддасини сотиб турган 70 ёшли отахон қўлга олинди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ қидирув бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан, Кармана тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбири давомида 2020 йилнинг 13 май куни Кармана тумани Уйрот МФЙ ҳудудида 1949 йил Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оилали – 5 нафар фарзанди бор, айни пайтда Ғиждувон тумани Бобур МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Н.К. бир контенерда 5 килограмм 300 граммни ташкил қилган “симоб” кимёвий моддасини 26 минг АҚШ долларига сотиш жараёнида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Н.К. ушбу жиноий ишни ўғиллари – 1976 йил Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек, оилали – 2 нафар фарзанди бор, ҳозирда Ғиждувон тумани Бобур МФЙда яшовчи Н.А. ҳамда 1986 йил Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек, оилали – 2 нафар фарзанди бор, ҳозирда Ғиждувон тумани Бобур МФЙда истиқомат қилувчи Н.Б.лар шерикчилигида содир этган.

“Симоб” кимёвий моддасини Н.А.га тегишли “Жентра” русумли автомашинада ёлланма қўриқчи – 1986 йил Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек, оилали – 2 нафар фарзанди бор, айни пайтда Вобкент туманида яшовчи оғир атлетика устаси О.Р. ҳимоясида олиб келишга уринган.

Кармана тумани ИИБ томонидан холислар иштирокида Н.К.дан бир контенерда бўлган 5 килограмм 300 граммни ташкил этувчи “симоб” кимёвий моддаси ҳамда 26 минг АҚШ доллари ҳужжатлаштириб олинди.

Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ЖҚБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.