Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Андижондаги кўпқаватли уйда портлаш содир бўлди (видео)

Бугун, 4 декабрь куни соат тахминан 14:00 ларда Андижон вилояти Андижон шаҳрининг 2-кичик даҳасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида қўлбола усулда тайёрланган газни тортиш мосламасида юзага келган чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлган. Ёнғиндан уйнинг 4 та хонадони зарар кўрган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса содир бўлган жойда 8 нафар фуқаролар касалхонага мурожаат қилганлар, қурбонлар йўқ.

Ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида фуқаролардан хонадонлари ва бошқа биноларда фақат давлат стандартларига жавоб берадиган ускуналардан фойдаланишни ва газ анжомларида газ сизиб чиқиш ҳолатлари бор ёки йўқлигига эътоборли бўлишни ҳамда улардан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни сўрамоқда.