Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бугунги “Динамо” – “Навбаҳор” учрашувини Хайрулла Ҳамидов шарҳлайди

Бугунги “Динамо” – “Навбаҳор” учрашуви азалий рақиблар бўлган Самарқанд ва Наманган жамоалари учун жуда муҳим учрашув саналади.

Суперлига 6-турига старт бериладиган Самарқанддаги ўйинга қизиқиш катталиги учун Хайрулла Ҳамидов бошчилигидаги “Спорт” телеканали ҳам айнан кўҳна шаҳарга келмоқда. Қолаверса, Тошкент ва Намангандан ҳам кўп меҳмонлар келмоқда.

“Динамо” – “Навбаҳор” учрашувидаги ғалаба икки жамоадан бирини турнир жадвалида камида кучли бешликка олиб чиқади.

Қадрли Самарқанд аҳли, “Динамо” мухлислари бугун айнан футбол ўйнайдиган, томоша қиладиган ҳаво бўлиб турибди. Барчамиз “Динамо” стадионига имкон қадар оқ футболкалар ёки оқ кийимда келиб, “Динамо” жамоасини ҳақиқий “12-ўйинчиси” эканлигимизни исботлашимиз лозим! “Спорт” телеканали қаршисида бутун Ўзбекистонга самарқандча мухлислик маданиятини намойиш этишимиз шарт!

Олға, “Динамо”! Самарқанд аҳли сен билан!