Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ИИБ ЙҲХБ ва транспорт бошқармаси йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар фаолияти билан танишди

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, полковник А.Носиров ва Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи И.Хамраев Самарқанд шаҳрида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар фаолияти билан танишди.

Жумладан, “Ҳақдор транс” МЧЖ раҳбари ва ҳайдовчилари билан ҳозирги кунда йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш борасида мулоқот олиб борилди.

Йўлларда ҳайдовчилик маданиятига ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш, йўналишга чиқаришдан олдин транспорт воситаларининг техник ҳолатига, тозалигига, ҳайдовчиларнинг ташқи кўринишига эътиборли бўлиш ҳамда ҳайдовчиларни йўловчилар билан хушмуомалада бўлиб, уларга сифатли хизмат кўрсатиш юзасидан керакли топшириқлар берилди.

Шунингдек, ҳайдовчилар мутасаддилардан ўзларини қизиқтирган ва муаммоли саволларига жавоб олишди.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ матубот хизматининг хабар беришича, бу борадаги ишлар вилоят миқиёсида давом эттирилмоқда.